Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи 5 миллиард евролик тинчлик жамғармасини ташкил этади
Фото: GMP
Европа иттифоқи 5 миллиард евро маблағга эга бўладиган Европа тинчлик жамғармасини (EPF) ташкил этишга қарор қилди. Жамғарма маблағлари Европа иттифоқига ҳамкор давлатларга хавфсизликни мустаҳкамлашда ёрдам бериш учун мўлжалланган.
Маблағлар жамғарманинг 2021-2027 йиллардаги фаолияти учун мўлжалланган. Мақсад эса Европа иттифоқининг ихтилофларни бартараф этиш, тинчликни сақлаш ҳамда халқаро барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш қобилиятини оширишдан иборат. Пуллар ҳамкор давлатларга тинчликни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалиётлар, қуролли кучлар жанговар қобилиятини оширишга ажратилади.
“Мустаҳкам дунёни халқаро барқарорлик ва хавфсизликка сармоя киритиш йўли билан қуриш мумкин. Европа иттифоқида бунга хоҳиш бор ва бугунги кунда зарур молиявий воситалар яратилган. Европа тинчлик жамғармаси ҳамкор давлатларга хавфсизлик билан боғлиқ умумий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатишимизга имкон беради”, деб айтган Португалия ташқи ишлар вазири Аугусто Сантос Силва.
Аввал Европа иттифоқи Африка давлатларида тинчликни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалиётларгагина кўмак кўрсатган.
Мавзуга оид
21:46 / 31.12.2025
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
08:36 / 27.12.2025
Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади
09:07 / 11.12.2025
Қишлоқ хўжалигини суғурта қилиш янги жамғарма орқали амалга оширилади
18:08 / 22.11.2025