Тошкент вилоятида туман ҳокими ўринбосари ва ҳарбий қисм майори пора билан ушланди
«Ахборот 24» дастурида ДХХ ва прокуратура органлари томонидан аниқланган бир нечта коррупция ва фирибгарлик жиноятлари ҳақида маълумот берилди.
Тошкент вилоятида 60 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокими ўринбосари қўлга олинди
Тошкент вилояти туманларидан бирида ҳоким ўринбосари вазифасида ишловчи шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 10 гектар бўш ер майдонини 60 минг долларга сотиши ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, ундан 25 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинган.
Қайд этилишича, бундан бироз муқаддам ушбу мансабдор шахснинг жиноий алоқаси бўлган кимса ҳам 1 гектар унумдор ер майдонини 100 минг долларга сотаётганда ушланган бўлган.
Хабарда ҳоким ўринбосарининг кимлиги, қайси туман мансабдори ҳақида гап кетаётгани очиқланмаган.
Ҳарбий қисм майори 3 минг доллар пора билан ушланди
Тошкент вилоятида жойлашган, Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилувчи майор унвонидаги ҳарбий хизматчи маҳаллий фуқародан шартнома асосида ҳақиқий ҳарбий хизматга қабул қилинишига ёрдам бериш эвазига 3 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида у муқаддам бошқа бир фуқарони шартнома асосида ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилиши учун ёрдам беришини ваъда қилиб, 700 доллар олгани ҳам маълум бўлган.
Майор унвонига эга офицернинг бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларини амалга оширишида воситачилик қилган аёл ҳам тезкор тадбир давомида қўлга олинган.
Консерваторияга ўқишга кириш учун 5 минг доллар
Тошкентдаги Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги Иқтидорли болалар академик лицейи катта ўқитувчиси ўзганинг ишончига кириб, ундан 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
У мазкур пул эвазига муқаддам ушбу лицейда ўқиган фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Хоразмда 45 минг доллар эвазига тадбиркорнинг муаммосини ҳал этиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди
Хоразм вилояти Урганч туманида истиқомат қилувчи тадбиркор ўзига тегишли бўлган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасини реконструкция қилиш йўли билан уни автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор станциясига айлантириш учун тегишли ҳужжатларни жорий йилнинг январь ойида вилоят ҳокимлигига тақдим этади.
Бироқ ҳозиргача унинг масаласи ҳал этилмаганидан хабар топган уддабурон кимса гўёки ҳокимият идораларидаги танишлари орқали унинг муаммосини ҳал қилиб беришини айтиб, эвазига 45 минг доллар сўрайди.
ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс тадбиркордан 44 минг доллар олаётган вақтида ушланган.
Аниқланган барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
Ўзбекистон | 11:29
-
Click устун мавқега эга рақамли платформа деб топилди
Ўзбекистон | 11:26
-
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам берилади?
Ўзбекистон | 10:55
-
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
Жаҳон | 10:40
Мавзуга оид

09:36 / 01.05.2025
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди

17:03 / 28.04.2025
Бош прокуратура, ДХХ ва ТИВ вакиллари мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга кетди

13:04 / 24.04.2025
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

12:36 / 24.04.2025