Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё Кубоги-2023. Ўзбекистон Ҳиндистонни йирик ҳисобда енгиб, плей-офф сари катта қадам ташлади
Осиё Кубогида Б гуруҳида 2-тур баҳслари якунланди.
Осиё Кубоги. Б гуруҳи. 2-тур
Ҳиндистон — Ўзбекистон 0:3
18 январ, «Аҳмад бин Али»
Голлар: Аббос Файзуллаев (4), Игор Сергеев (18), Шерзод Насруллаев (45+4).
Ҳиндистон — Сандҳу, Пожари, Жинган, Беке, Мишра, Вангжам (Тангри, 84), Апуя, Манвир (Раҳул, 46), Тапа (Фернандес, 72), Сингҳ (Уданта, 84), Четри (Пандита, 72).
Ўзбекистон — Ўткир Юсупов, Умар Эшмуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Фаррух Сайфиев, Шерзод Насруллаев (Зафармурод Абдураҳматов, 46), Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков (Жамшид Болтабоев, 83), Остон Ўрунов (Азиз Турғунбоев, 74), Жалолиддин Машарипов (Ҳожимат Эркинов, 74), Аббос Файзуллаев (Жамшид Искандеров, 83), Игор Сергеев.
Биринчи баҳсда дуранг қайд этган Ўзбекистон миллий жамоаси (4) Ҳиндистон (0) дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритиб, 1/8 финал сари муҳим қадам ташлади.
Аббос Файзуллаев 4-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, Игор Сергеев ва Шерзод Насруллаевнинг голлари фарқни йирик кўринишга келтирди.
Гуруҳнинг биринчи ўйинида Австралия (6) Сурияни (1) минимал ҳисобда мағлуб этиб (1:0), плей-офф йўлланмасини қўлга киритганди.

23 январ кунги сўнгги турда Ўзбекистон Австралия билан гуруҳ ғолиби ва кейинги босқич масаласини ҳал қилади. Ғалаба 1-ўрин, дуранг 2-ўрин билан Сречко Катанец шогирдларини 1/8 финалга олиб чиқади. Агар мағлубият кузатилса, Сурия — Ҳиндистон ўйини натижасига қаралади.
🎥 HIGHLIGHTS | 🇮🇳 India 0️⃣-3️⃣ Uzbekistan 🇺🇿
— #AsianCup2023 (@afcasiancup) January 18, 2024
White Wolves clinch victory with 3 goals and a clean sheet, sheer dominance!
Match Report 🔗 https://t.co/Xi0Q2A8Yvm#AsianCup2023 | #HayyaAsia | #INDvUZB pic.twitter.com/U4ji1QbEjJ

Мавзуга оид
14:02 / 14.01.2026
Ҳиндистонда ёввойи фил 22 кишини ўлдирди. У ҳамон қидирилмоқда
23:10 / 07.01.2026
«Telsartan H» дори воситасининг айрим партияси муомаладан қайтариб олинади
13:02 / 06.01.2026
Ўзбекистонга ўқиш учун келаётганлар кўпайди: етакчи мамлакат — Ҳиндистон
09:06 / 03.01.2026