Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга ўқиш учун келаётганлар кўпайди: етакчи мамлакат — Ҳиндистон
2025 йил январ–ноябр ойларида жами 37,2 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 54,3 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида жами 37,2 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 54,3 фоизга кўпайган.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган: Ҳиндистон — 16,3 минг нафар, Туркманистон — 8,9 минг нафар, Тожикистон — 2,7 минг нафар, Покистон — 1,7 минг нафар, Хитой — 1,4 минг нафар.
Шунингдек, Жанубий Кореядан 870 нафар, Қирғиз Республикасидан 823 нафар, Мисрдан 737 нафар, Филиппиндан 501 нафар, АҚШдан 464 нафар фуқаро ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Рўйхатдан Туркия — 357 нафар, Афғонистон — 291 нафар, Иордания — 194 нафар, Буюк Британия — 179 нафар, Россия — 164 нафар, ЖАР — 155 нафар, Эрон — 115 нафар, Қозоғистон — 113 нафар, Бангладеш — 97 нафар, Италия — 94 нафар фуқаро ҳам ўрин олган.
Мавзуга оид
23:10 / 07.01.2026
«Telsartan H» дори воситасининг айрим партияси муомаладан қайтариб олинади
14:04 / 07.01.2026
Ўзбекистонликларнинг Италияга сафарлари 25 фоизга ошди
09:40 / 07.01.2026
Фарғона ва Самарқандда резина-пластмасса ишлаб чиқариш 1 трлн сўмдан ошди
14:25 / 06.01.2026