Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқ дарёси қирғоқларидаги ноқонуний қурилган иншоотлар бузилади
Яқин кунларда Чирчиқ дарёси қирғоғидаги ноқонуний қурилган иншоотлар ўрганилади. Бу ҳақида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ўктам Ўтаевнинг сўзларига асосланиб, "Кун.уз" мухбири маълум қилди.
Берилган маълумотга кўра, яқин орада Чирчиқ дарёси қирғоқларидаги иншоотлар ҳолати таҳлили билан шуғулланувчи махсус комиссия тузилади. Бугунга келиб Чирчиқ қирғоғида тахминан 200 та ноқонуний қурилиш аниқланган. Батафсил таҳлилдан кейин мазкур рўйхат тўлдирилиб, Тошкент вилояти ҳокимиятига топширилади.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, ноқонуний равишда қурилган бинолар, шубҳасиз, бузилади. Бироқ яна шундай уйлар ҳам борки, зарур рухсатга эга бўлса-да, ҳозирда сел хавфсизлиги зонасида жойлашган - улар бузилмайди, қайта таъмирдан чиқарилиб мустаҳкамланади.
Чирчиқ дарёси қирғоқларининг катта қисми бугунги кунда Чимён-Чорвоқ курорт зонасига киради ва у ерда ноқонуний қурилган иншоотлар ҳам талайгина. У ердаги дала ҳовлиларидан баъзиларининг атрофи шахсий соҳилга эга бўлиш мақсадида тўсиқлар билан бекитилган. Бу эса қолган фуқароларнинг сувга чиқишига тўсқинлик қилади.
Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026