Қишга тайёргарлик учун бу йил ҳам 14 трлн сўм ажратилади. Президент масъулларни огоҳлантирди
“Энди “муддат кам эди, маблағ бўлмади”, деб баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, – деди Шавкат Мирзиёев. Унинг сўзларига кўра, йил бошидан бери вилоятларда 250 та авариявий ўчиш бўлган.
Ўтган йили куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 14 трлн сўм ажратилган эди. Бу йил ҳам шу мақсадлар учун яна 14 трлн сўм ажратилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 10 июн кунги йиғилишда айтиб ўтди.
“Энди “муддат кам эди, маблағ бўлмади”, деб баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, – дея мутасаддиларни огоҳлантирди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари йил бошидан вилоятларда 250 та авариявий ўчиш боис айрим жойлардаги истеъмолчиларга электр барқарор етказилмаганини таъкидлади. Чунки баъзи кўп қаватли уйлардаги электр қутилар ва ундаги симлар муддатини ўтаб бўлган.
Мутасаддиларга бу борадаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш топширилди. Ишларни энг оғир маҳаллалардан бошлаб, йил якунигача 30 минг километр тармоқ, 10 мингта трансформаторни яхшилаш вазифаси қўйилди.
Аввалроқ энергетика вазирининг матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев 2023 йилда (йил бошидаги энергетика инқирозидан кейин) соҳага ажратилган 14,5 трлн сўм маблағ ҳисобига вазирлик “соҳани анча-мунча модернизация қилиб олгани”ни айтганди.
“Тўғри, 100 фоиз таъмирлаб олдик деёлмаймиз. Қилиниши керак бўлган ишларни 100 фоиз деб оладиган бўлсак, бу маблағга 18-20 фоизи қилинди”, – деганди Тошхўжаев.
Мавзуга оид
12:03 / 14.09.2024
Пойтахтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 732,6 млрд сўм ажратилди. Бу пулга нималар қилинади?
10:46 / 09.07.2024
Андижон, Фарғона ва Сурхондарёда электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
16:48 / 06.07.2024
577 сўмдан 998 сўмгача — ИЭСларда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг таннархи қанча?
14:04 / 03.07.2024