АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
“Ўзатом” директорига кўра, аниқ нарх якуний харажатлар оптималлаштирилиши ва техник-иқтисодий асос ишлаб чиқилгандан кейин маълум бўлади. “АЭСда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг нархи дунёдаги энг арзонларидан бири бўлади”, дея ваъда берди Азим Аҳмадхўжаев.

Фото: Alter Ego
“Ўзатом” директори Азим Аҳмадхўжаев Alter Ego лойиҳасига берган интервюсида Жиззахда қурилажак кам қувватли АЭСда ишлаб чиқариладиган 1 кВт/соат электр энергияси нархи ҳақидаги саволга жавоб берди.
“АЭСда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг нархи дунёдаги энг арзонларидан бири бўлади”, – деди у.
Аҳмадхўжаевнинг қўшимча қилишича, аниқ нарх якуний харажатлар оптималлаштирилиши ва техник-иқтисодий асос ишлаб чиқилгандан сўнг маълум бўлади. Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиладиган бўлса, лойиҳанинг ўзини оқлаш муддати 15−20 йилни ташкил этиши мумкин.
“Станция – асосий ускуналар ва узелларни алмаштирмасдан 60 йилгача ишлайдиган энергия манбаидир. Шундан сўнг модернизация ва қўшимча жиҳозлаш ишлари олиб борилади. Кейин ҳам станция яна 20 йил ишлаши мумкин. Инвестицияларни қайтариш муддати ҳар қандай ҳолатда ҳам станциядан фойдаланиш муддатидан бир неча баравар кам бўлади. АЭС ўзини қоплаш нуқтасига чиққандан сўнг, 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи 1,5−2 центни ташкил этиши мумкин”, деди “Ўзатом” раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, АЭСнинг якуний қиймати ҳозирча номаълум, лекин умумий харажатлар 2 млрд доллардан ошмайди. Станция асосан ташқи қарзлар ҳисобига қурилади, давлат бюджетидан минимал даражада фойдаланиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нигер хунтаси етакчиси президент сифатида қасамёд қилди
Жаҳон | 19:57
-
Путин “Ялта 2.0”га эриша оладими? Қримдаги конференцияда нима бўлган?
Жаҳон | 19:20
-
АҚШ Хитойга тегишли 50 та компанияни санкциялар рўйхатига қўшди
Жаҳон | 19:04
-
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш қисқарди
Ўзбекистон | 18:32
Мавзуга оид

16:59
«Ўзатом» ва «Росатом» Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қуриш лойиҳасини муҳокама қилди

09:32
Кремл ҳужум қилинмайдиган энергетика объектларини маълум қилди

14:01 / 25.03.2025
Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланди

21:33 / 24.03.2025