Президент «Маҳалла» кенгаши раисини сенатор этиб тайинлади
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари — «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси Раҳмат Маматов сенатор этиб тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев Р.Т.Маматовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонини имзолаган.
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари — «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Маматов Раҳмат Тошназарович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб тайинлансин», дейилади ҳужжатда.
2017 йилнинг октябридан буён Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Раҳмат Маматов 21 январь куни «Маҳалла» кенгашига раис этиб тайинланганди. Кенгашнинг аввалги раҳбари Шавкат Жавлонов эса Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисининг ўринбосари лавозимига ўтказилган.
Бундан аввалроқ Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими Содиқжон Турдиев ҳам «Нуроний» жамғармаси раисига айлантирилиб, президент фармони билан сенатор этиб тайинланганди. Жамғарманинг аввалги раҳбари Шуҳрат Жалилов Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари ташкилотлари Республика Кенгаши раисига маслаҳатчи этиб тайинланган.
18 январь куни президент «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида»ги фармони билан 13 нафар сенаторни тайинлаганди, Раҳмат Маматов улар қаторига 14-бўлиб қўшилди.
Мавзуга оид
20:27 / 30.07.2023
Янги даврдаги 5-алмашув: Фарғонага ИИБ бошлиғи бўлган Азизбек Икромов ишончни оқлай оладими?
23:03 / 14.11.2022
“Қарор жиддий ва кескин бўлади”. Танқидий мақоладан кейин участкавойга чора кўриладиган бўлди
14:03 / 14.11.2022
“Любой” ишни биттада битирадиган” профилактика инспектори жазосиз қолди
16:26 / 12.02.2022