Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева: «Жўйзар» канали бетонланади — йилига 12 млн куб метр сув тежалади
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилояти ва туманлари раҳбарияти иштирок этган йиғилишда республикадаги энг қадимий сув иншоотларидан бири — «Жўйзар» каналининг 22,5 километрлик қисмини бетонлаш лойиҳаси муҳокама қилинганини маълум қилди.
Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Унинг қайд этишича, мазкур чора орқали йилига 12 миллион куб метр сув исрофининг олди олинади.

Йиғилишда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ирригация тизимини модернизация қилиш ҳамда ҳудуддаги инфратузилмани яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, маданият объектларини реконструкция қилиш ишлари ҳам кўриб чиқилди.

Хусусан, Бухоро қўғирчоқ театри ва С. Айний номидаги театрни таъмирлаш ва янгилаш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Томонлар сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, туристлар учун янада қулай шароит яратиш юзасидан таклифларни ҳам кўриб чиқди.

Мавзуга оид
11:51 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: Ҳудудлардаги муаммолар президент назоратида
19:30 / 14.05.2026
Саида Мирзиёева Осиё хотин-қизлари иккинчи форумида иштирок этди
10:01 / 12.05.2026
Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
20:18 / 09.05.2026