Саида Мирзиёева Бухорода кўздан кечирилган айрим муассасалар аҳволини “ниҳоятда ачинарли” деб баҳолади.

Маълум қилинишича, 1977 йилда фаолияти бошланган 21-сонли болалар боғчаси қайтадан қурилади.
Шунингдек, 46 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи 9-сонли поликлиника учун ҳам янги бино барпо этилади. Ҳозирда ушбу муассаса 1972 йилда қурилган, тиббий стандартларга жавоб бермайдиган бинода — кам таъминланган аҳоли учун мўлжалланган ётоқхонада фаолият юритмоқда.

Ушбу бино ҳам тўлиқ таъмирланиши ва у ерда яшовчилар учун шароитлар яхшиланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, келгуси икки йил давомида Бухоро вилоятининг чекка туманларида жойлашган яна 36 та поликлиникани реконструкция қилиш кўзда тутилган.


Саида Мирзиёева таъкидлашича, ҳудудларга сафарлар президент топшириқлари ижросининг қатъий назорати ва жойлардаги ҳар бир муаммога эътибор қаратиш мақсадида амалга оширилмоқда.








