Ўзбекистон | 08:00 / 19.07.2021
3859
2 дақиқада ўқилади

Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш тизими шакллантирилади

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг “Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат президентнинг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олган электрон техник паспортлар босқичма-босқич шакллантирилади.

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар босқичма-босқич ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар электрон техник паспортларини Ягона интеграциялашган платформага киритилишини таъминлаши керак.

Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириб, платформага доимий киритиб борилишини таъминлаш вазифаси юкланди.

Қарор билан Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга асосан, Фанлар академияси Қурилиш вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар йили 15 январга қадар платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиб чиқади. Мазкур ахборот Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этилади.

ФВВ ахборот олинган кундан эътиборан 15 кун муддатда вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга инструментал-техник текширувдан ўтказиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборади.

Олти ой давомида улар сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларини сейсмик ҳолатини мустаҳкамлаш чораларини кўришлари зарур.

Мавзуга оид

Эълонлар

Golden House  бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

Ўзбекистон Миллий банки дам олиш кунларида ҳам сиз учун хизмат кўрсатади

Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда 

Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда