2025 йилда “Яшил бино” сертификати жорий этилади
2025 йилда янги қуриладиган бино-иншоотлар ва уй-жойлар энергия самарадорлигидан келиб чиқиб, “Яшил бино” сертификати жорий этилиши таъминланади.

Фото: Kun.uz
Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Устувор ёндашувлар ресурс тежамкор иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш орқали 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини камида 6 фоиз ва унинг ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш, инфляцияни 5 фоиз, бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз даражасида сақлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадларига эришишга асос бўлади.
Бунда 2025 йилда “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий қилиш, иқтисодиётни декарбонизация қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш борасида:
- Париж битимининг талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг углерод нейтраллигига эришишининг узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилиши;
- иқлим ўзгаришига мослашиш, “яшил технология”лар трансфертини инобатга олган ҳолда глобал миқёсда мамлакатимизни келгуси 5 йилда иссиқхона газларини қисқартириш бўйича Миллий миқёсда белгиланган ҳисса (NDC) эълон қилиниши;
- метан эмиссиясини қисқартириш мажбурияти доирасида табиий газ, чиқиндилар ва чорвачилик соҳаларида метан эмиссиясининг базавий ҳолати аниқланиши;
- умумий қуввати 3,5 Гигаватт бўлган 16 та йирик қуёш ва шамол станцияcини ишга тушириш, умумий қуввати 160 мегаваттли йирик гидроэлектростанцияларни барпо этиш орқали жами электр энергияси генерациясидаги улуши 26 фоизга етказилиши;
- қисқартирилган иссиқхона газлари савдосидан камида 10 миллион доллар миқдоридаги хорижий маблағлар жалб қилиниши;
- Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик шаҳарларни комплекс “яшил ривожлантириш”га қаратилган дастур ишлаб чиқилиб, амалга оширилиши;
- Миришкор, Ғиждувон, Ромитан, Чимбой ва Амударё туманларининг комплекс иқтисодий ривожланиш мастер режалари тажриба-синов тариқасида “яшил тамойил”лар асосида ишлаб чиқилиши;
- 2025 йилда янги қуриладиган бино-иншоотлар ва уй-жойлар энергия самарадорлигидан келиб чиқиб, “Яшил бино” сертификати жорий этилиши таъминланади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германиянинг янги ташқи ишлар вазири Болтиқбўйида хавфсизликни мустаҳкамлаш ниятида
Жаҳон | 14:43
-
Тошкентда Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси ўтказилади
Ўзбекистон | 14:41
-
Ҳиндистонга қарши операция бошлаган Покистон, озод қилинган Ўзтурк ва АҚШга божлар билан таҳдид қилган ЕИ – кун дайжести
Жаҳон | 14:37
-
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 49 млрд доллардан ошди
Иқтисодиёт | 13:59
Мавзуга оид

12:51 / 17.04.2025
«Яшил энергия» сертификатларини бериш тартиби ўзгартирилди

11:27 / 08.03.2025
Тошкентда хорижий тил билиш сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

10:39 / 06.03.2025
Маиший хизмат кўрсатиш биноларида 246 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

13:08 / 25.02.2025