Ижтимоий тармоқларда Каъба атрофида суратга олиш тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Саудия Арабистони элчихонасининг Kun.uz'га маълум қилишича, Каъбани тавоф қилиш вақтида фото ва видеога олиш учун ҳеч қандай жарима ёки депортация жазоси йўқ. Шу билан бирга, нохушликларнинг олдини олиш учун зиёратчиларга тавоф вақтида Каъбани суратга олмаслик тавсия этилади.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Ҳаж ва Умра зиёратига доир бир қанча маълумотлар тарқалди.

Дастлаб, турли нашрлар Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармасининг хатига таяниб, Умра зиёратига борадиганлардан эндиликда менингитга қарши эмланиши талаб этилмайди, деган мазмунда хабар тарқатди. Хатга кўра, Саудия Фуқаро авиацияси қиролликдаги барча аэропортларда фаолият юритувчи авиакомпанияларга, шу жумладан хусусий ташувчиларга менингитга қарши вакцина талабини бекор қилиш ҳақида топшириқ юборган.

Ўзбекистон Санитария ва эпидемиология қўмитасига кўра, бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. “Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчиларда менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақида ҳужжат бўлиши зарурлигини расман бекор қилмаган”, дейилади қўмита баёнотида.

Kun.uz мухбири Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди. Маълум қилинишича, Умра ва Ҳаж зиёрати учун келадиганларга менингитга қарши эмланиш – Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талаби бўлиб, у ўз кучида қолмоқда.

Диний қўмита томонидан берилган лицензия асосида фаолият юритувчи турфирмалар зиёратчиларни Умрага олиб боришида эмланганлик ҳақида сертификат зарур. Бу – зиёратчилар учун мажбурий талаб. Шу билан бирга, қиролликка бошқа мақсадларда, сайёҳлик визалари билан киришда вакцина талаб қилинмайди”, – деди элчихона расмийси.

Бундан ташқари, шу кунларда инстаблогерлар Ҳаж ва Умрага бораётганларни “огоҳликка чақириб” бир неча чиқишлар қилди. Улардан бирида шундай дейилади