Республика перинатал марказида 4 эгизак туғилди
Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак — 3 қиз ва 1 ўғилни дунёга келтирди. Чақалоқларнинг аҳволи яхши, уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.
Республика перинатал марказида 7 август куни Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак — 3 қиз ва 1 ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1622 граммлик бир нафар ўғил, 1330, 1510 ва 1370 граммлик уч нафар қиз чақалоқ дунёга келди.
Вазирликнинг хабар қилишича, гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.
Мавзуга оид
12:53
Янги тадқиқот ижтимоий тармоқларнинг зарари ҳақидаги стереотипни рад этди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
16:09 / 04.11.2024
Олимлар миянинг қаришини секинлаштирадиган ўйинни аниқлади
17:01 / 29.10.2024