Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштириш тўхтатилгани ҳақида эълон қилди
АҚШ президентининг маълум қилишича, ташкилот «асосий мажбуриятни бажармади ва жавобгар бўлиши керак». ЖССТнинг ҳаракатлари коронавирус янада кенг тарқалишига олиб келган бўлиши мумкин, дея ҳисоблайди Трамп

Фото: Alex Brandon / AP
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Оқ уйдаги матбуот анжуманида маълум қилишича, Вашингтон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бюджетига бадаллар тўлашни тўхтатмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, у суриштирув ўтказилишидан олдин ўз маъмуриятига тегишли буйруқ берган. Давлат раҳбари ушбу қарор ЖССТ «асосий мажбуриятларини бажармаганлиги ва жавобгар бўлиши кераклиги» туфайли қабул қилинганини таъкидлади.
Трампнинг фикрига кўра, ташкилотнинг хатти-ҳаракатлари Хитойнинг COVID-19 коронавируси ҳақида «нотўғри маълумот тарқатишига»га ёрдам берди, бу касаллик кўпроқ авж олишига олиб келди.
Трампнинг таъкидлашича, америкалик солиқ тўловчилар ҳар йили ЖССТ бюджетига 400-500 миллион доллар миқдорида маблағ ажратишади, Хитой эса 40 миллион доллар тўлаган. «АҚШ, ташкилотнинг асосий ҳомийси сифатида, ЖССТ тўлиқ жавобгарликка эга бўлишини талаб қилиши керак», - дея қайд этди у.
Шунингдек, президентнинг маълум қилишича, АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ислоҳ қилишга эришмоқчи, бу масала бошқа давлатлар билан муҳокама қилинади. «Биз ЖССТ билан ўзаро алоқани давом эттирамиз. Бу у муҳим ислоҳотларни амалга ошира оладими ёки йўқлигини тушуниш учун керак. Биз соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа мамлакатлар ва шериклар билан ЖССТга тушган пулларни нима қилиш кераклигини ҳам муҳокама қиламиз», - дея хулоса қилди у.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди
Фан-техника | 09:03
-
Исроилнинг Ғазода урушни давом эттиришдан бошқа иложи йўқ - Нетаняҳу
Жаҳон | 08:58
-
Биологик фаол қўшимчаларни божсиз олиб кириш чекланади
Ўзбекистон | 08:48
-
2025 йилги Ҳаж мавсумида ўзбекистонликлар учун муносиб шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон | 08:45
Мавзуга оид

17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади

08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори

14:54 / 30.03.2025
Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради

20:10 / 11.03.2025