Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Демография-2025: Ҳиндистонда туғилишлар Хитойдан икки баробар кўп бўлади
Мамлакатлар кесимида туғилишлар сони қандай тақсимланаётгани глобал демографик тенденцияларнинг ўзгариб бораётганини қай тарзда акс эттиради?
Фото: Unsplash
Бу йил Ҳиндистонда 23,1 миллион туғилиш кутилмоқда — бу Хитойдаги кўрсаткичдан икки баробардан ҳам кўпроқ. Таққослаш учун: Европада туғилишлар умумий сони атиги 6,3 миллионни ташкил этади, бу эса қитъада демографик инқироз тобора кучайиб бораётганини яққол кўрсатади.
Visual Capitalist портали мутахассислари тақдим этган янги инфографика БМТнинг World Population Prospects ҳисоботи маълумотларига таянилган ҳолда (улар Our World in Data ресурси орқали эълон қилинган) мамлакатлар кесимида прогноз қилинаётган туғилишлар сонини кўрсатади. Дунёда ўртача туғилиш коэффициенти 1970 йилда аёл бошига тахминан беш нафар боладан 2025 йилга келиб тахминан икки нафар болагача пасайганига қарамасдан, бу йил жаҳондаги барча туғилишларнинг 17 фоизи Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади.
Шу билан бирга, дунёда аҳолиси энг кўп мамлакатда туғилиш коэффициенти ҳудудлар бўйича сезиларли даражада фарқ қилади. Тахминан 31 та мамлакатда туғилиш аллақачон оддий аҳолининг ўзини ўзи қоплаш даражасидан пастга тушган, бу эса ҳукуматларни бола кўришни рағбатлантирувчи чораларни жорий этишга ундамоқда.
Хитой 2025 йилда 8,7 миллион туғилиш прогнози билан иккинчи ўринни эгаллайди. Бугун мамлакат дунёда туғилиш коэффициенти энг паст давлатлардан бири ҳисобланади — аёл бошига тахминан бир бола, ҳолбуки 1970 йилда бу кўрсаткич олти эди.
Ундан кейин Нигерия келади — 7,6 миллион туғилиш. 2050 йилга бориб бу рақам прогнозларга кўра 8,1 миллионгача ўсади. Худди шу даврда Нигерия АҚШни ортда қолдириб, аҳоли сони бўйича дунёдаги учинчи мамлакатга айланиши кутилмоқда.
Россия 2025 йилда 1,2 миллион туғилиш билан дунёда 23-ўринни эгаллайди.
Мавзуга оид
11:39 / 27.12.2025
Январ–сентябр: ҳар 44 та туғилишдан бири эгизак
12:16 / 25.12.2025
Ҳиндистон нефт компанияси РФ нефтини харид қилишни қайта тиклади
14:34 / 23.12.2025
Титов: 2026 йилда Россияга ишлаш учун 40 минг ҳиндистонлик келади
21:42 / 21.12.2025