Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Павел Дуровни Россиянинг энг бой одами деб атади
Фото: Getty Images
Telegram асосчиси Павел Дуровга мессенжернинг 5-10 фоизи учун 30 млрд доллар таклиф қилинган. Бундан келиб чиқилса, Дуров Россиянинг энг бой одами ҳисобланади. Бу ҳақда иккита манбага таяниб The Bell нашри хабар берди.
Дуров бу кўрсаткич билан Forbes талқини бўйича ҳозирда Россиянинг энг бой одами бўлган Владимир Потанинни анча ортда қолдиради. “Норникел” эгасининг бойлиги ҳозирда 19,7 млрд долларга баҳоланмоқда.
Бироқ Дуров бундай “мўмай” таклифга қарамай, мессенжердаги улушини сотишдан бош тортган. Сармоячилар Telegram’ни Россиянинг энг бой компанияларидан бири сифатида баҳолашмоқда. Жумладан, у “Яндекс” (бозор қиймати 22 млрд доллар), Россиянинг энг йирик олтин қазиб олувчиси “Полюс” (27,3 млрд доллар) ва “Сургутнефтегаз”дан (21,9 млрд доллар) қимматроқ туради. Ваҳоланки, 2017 йилда мессенжер 3-5 млрд долларга баҳоланган.
Нашрнинг таъкидлашича, Дуров Telegram’ни “ВКонтакте”ни ва 2 минг биткоинни сотишдан олган маблағлари ҳисобига молиялаштиради.
Аввалроқ Дуров Telegram фойдаланувчилари сони 3 кун ичида 25 млнга кўпайиб, жами 500 млндан ошганини маълум қилганди. Мессенжер АҚШ президенти Доналд Трампнинг Twitter’даги саҳифаси блокланиб, унинг тарафдорлари қўллаган Parler ижтимоий тармоғи App Store ва Google Play’дан ўчириб ташлангандан кейин оммалаша бошлаган.
Мавзуга оид
13:51 / 07.01.2026
FT: Россияда Telegram’нинг 500 млн долларлик облигациялари музлатиб қўйилган
13:34 / 02.01.2026
Telegram орқали гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
08:58 / 30.12.2025
РФ суди Telegram ва WhatsApp’ни чеклашга қарши даъвони рад этди
19:43 / 24.12.2025