Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алимент қарзи борлар учун янги чекловлар жорий этилади
Ўзбекистонда алимент тўловларини ундириш тизимини кучайтиришга қаратилган янги тартиб жорий этилмоқда. Президент фармонига мувофиқ, қарздорлик мавжуд бўлган шахсларга нисбатан қўшимча чекловлар қўлланиши белгиланди.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ва самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда, у тўлиқ бартараф этилгунига қадар қарздорларга нисбатан қатор чекловлар жорий этилади.
Жумладан, қарздорларга алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, шунингдек айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланиш чекланиши мумкин.
Фармон билан бир қатор бошқа ўзгаришлар ҳам назарда тутилган. Хусусан, айрим ҳолатларда қарздор вафот этганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда ижро ишларини давлат ижрочисининг қарори билан тугатиш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, муаммоли кредитлар бўйича ижро ҳужжатлари асосидаги ундириш ишларини амалга ошириш ихтисослаштирилган давлат ижрочиларига юкланади.
Мазкур чора-тадбирлар ижро тизимининг самарадорлигини ошириш, қарздорликларни ўз вақтида бартараф этиш ва энг муҳими, болалар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026