Ўзбекистон | 08:33 / 17.12.2019
46101
2 дақиқада ўқилади

Олий таълим муассасаларида янги йўналиш очилади

Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фани босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

олий таълим муассасаларидаги “Бошланғич таълим”, “Тарих”, “Ўзбек филологияси”, “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ”, “Педагогика ва психология” йўналишларида таҳсил олаётган 2019-2020 ўқув йили битирувчи курсларининг ўқув режа, дастур ва малака талабларига “Тарбия” фанини ўқитиш ҳуқуқини берувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

2020-2021 ўқув йилидан педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши ўрнига “Тарбия ва ҳуқуқ таълими” йўналишини очиш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Бундан олдин, мактабларда янги фан жорий этилиши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид