Ўзбекистон | 14:05 / 28.07.2021
44979
2 дақиқада ўқилади

Хайрулла Бозоров Тошкентда даволанаётгани маълум қилинди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 1 ойдан буён Тошкентда, тиббий даволанишда бўлиб турибди. У умуртқа чурраси диагнози билан жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров 27 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида чуқурлаштирилган тиббий даволанишда бўлиб турибди.

Ҳокимлик матбуот хизмати хабарига кўра, Бозоров секвестрланган бел умуртқа чурраси диагнози билан бел соҳасида кичик жарроҳлик амалиётини ўтказган. У ҳозирда стационар шароитда реабилитация жараёнини ўтказмоқда, ишларни масофадан онлайн тарзда мувофиқлаштириб бормоқда.

“Яқин кунларда вилоят ҳокими одатий иш фаолиятига қайтишини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими билан боғлиқ тарқалаётган миш-мишларга ишонмаслигингизни сўраймиз. Ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд эканини эслатиб ўтамиз”, – дейилади Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Дилмурод Жумабоевнинг ахборотида.

Қайд этиш керакки, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бир ойдан ортиқ даврдан бери жамоатчилик кўриниш бермади. Бунинг ортидан ижтимоий тармоқларда ҳоким тадбиркордан 400 минг доллар пора олаётган вақтида қўлга тушгани, шу сабабли ҳам кўринмай қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мавзуга оид