Бугун, 29 апрел куни халқ депутатлари Бағдод туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан туман раҳбарлиги учун тақдим этилган Ҳожиқўзижон Қосимжонович Исоқов номзоди депутатлар томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

Ҳожиқўзижон Исоқов 2021-2025 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган, сўнгги вақтларда Фарғона вилояти 426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизмлар колоннаси МЧЖ бошлиғи лавозимида фаолият юритётганди.
Бағдод туманига 2024 йил февралидан буён Ғанижон Солиев раҳбарлик қилаётганди.
Нодиржон Рўзибоевич Машрапов Фарғона туманининг янги ҳокими этиб тайинланди.

Машрапов муқаддам Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
У туманга 2022 йил октябридан буён раҳбарлик қилиб келган Иномов Ҳамидулло ўрнини эгаллади.
Ўзбекистон туманига Расулжон Жўраев ҳоким этиб тайинланди.

У 1973 йилда Риштон туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент ирригация ва кишлок хўжалигини механизациялаштириш мухандислар институтини тугатган. 2017 йилдан буён Фарғона вилоятининг Бешариқ туманини бошқариб келаётганди.














