Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 1 млрд доллар сўради
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банкидан 1 млрд долларгача миқдорда маблағ ажратишни сўради. ОТБ президенти Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқовга видеоконференция орқали ушбу жараённи тезлаштиришини маълум қилди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга коронавирус пандемияси билан курашиш ва унинг иқтисодий оқибатларини камайтиришга ёрдам кўрсатади.
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банкидан 1 миллиард долларгача маблағ ажратишни сўради.

1 апрель куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов видеоконференция форматида Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава билан Ўзбекистонда коронавирус тарқалишидан аҳолини ҳимоялаш ва глобал пандемиянинг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларига таъсирини юмшатиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда мазкур масалаларда ОТБнинг Ўзбекистонга кўрсата оладиган ёрдами механизмларини муҳокама қилди.
Вазирлик хабарига кўра, суҳбат чоғида ОТБ президенти ушбу ўта оғир пайтда Ўзбекистонни Covid-19’га қарши курашишга маблағ жалб қилиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётнинг барқарор ишлашини таъминлаш орқали ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
У ОТБ Ўзбекистоннинг вирус тарқалиши билан боғлиқ тиббий эҳтиёжлари учун 200 минг АҚШ долларига тенг миқдорида грант ажратилишини маъқуллаган.
«Банк томонидан, Республика соғлиқни сақлаш тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қўшимча маблағларни жалб қилиш истиқболлари кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, яқин кунларда банк раҳбарияти томонидан ва пандемияда шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишини рағбатлантириш ва барқарорлигини таъминлаш учун қўшимча молиявий ресурсларни ажратиш масаласини кўриб чиқилади.
ОТБнинг Ўзбекистонга 1 миллиард АҚШ долларигача бюджет маблағларини ажратиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш масаласи алоҳида муҳокама қилинди. М.Асакава ушбу масалани ҳал қилиш учун банкда алоҳида гуруҳ тузгани ва ушбу масалани маъқуллаш ва молиявий ёрдам маблағларини ажратиш жараёнларини тезлаштириш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилишини маълум қилди», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Касбий таълимни ривожлантириш жамғармасининг фаолияти тартибга солинди
Ўзбекистон | 13:19
-
Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон | 12:55
-
Трамп: "Умид қиламанки, Россия ва Украина шу ҳафта келишувга эришади"
Жаҳон | 12:43
-
Асирларни озод қилишга тайёр ҲАМАС, Судандаги жим геноцид ва Трамп депортациясини тўхтатган суд — кун дайжести
Жаҳон | 12:27
Мавзуга оид

13:28 / 16.04.2024
Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича янги прогнозларни тақдим этди

10:03 / 28.02.2022
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони тўғридан тўғри мунтазам авиақатновни йўлга қўймоқчи

10:45 / 23.02.2022
Афғонистон Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги инфратузилмавий лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

10:36 / 22.02.2022