Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетнинг ёшларга таъсири тадқиқ қилинди
Фото: Depositphotos
YouTube, Facebook, Instagram, WhatsApp ва Twitter каби ижтимоий тармоқлар ёшларнинг кундалик ҳаётида катта роль ўйнайди. Бу ҳақда Австриянинг Der Standard нашри ёзмоқда.
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш борасидаги маълумотларга кўра, Германияда 97 фоиз ёшлар смартфонга эга ва деярли шунча фоиз ёшлар ҳар куни интернетдан фойдаланади. Аксарият ёшлар (82 фоизи) интернетдан вақтичоғлиқ учун фойдаланади.
Эрланген-Нюрнберг университети тадқиқотчилари ёшларнинг ҳаёти интернетсиз қандай ўзгаришини аниқлаш мақсадида мактаб ўқувчиларига интернет бўлмаган кемада саёҳат ташкиллаштиришди.
Аввал бу борада ўтказилган тадқиқотлар қисқа вақт – бир неча соат ёки бир кун давомида ўтказилган. Кўрилаётган лойиҳада эса ўқувчилар 3 ҳафта интернетсиз қолишган.
Баъзи ўсмирларнинг тан олишича, тажриба давомида уларнинг уйқуси ва ҳаёт тарзи яхшиланган. Баъзилар эса доимий равишда онлайн бўлиш заруратидан халос бўлиб, енгиллик ҳис қилишган.
Бошқа ўқувчилар эса кема соҳилга келиб тўхташи билан интернетга уланишга ошиқишган. Уларга бир томондан, бирор нарсани ўтказиб юбориш қўрқуви, бошқа томондан эса алоқага чиқишларини талаб қилган яқинлари томонидан босим таъсир қилган.
Аввал ижтимоий тармоқларга ижобий муносабатда бўлган ёшлар тажриба давомида уларга танқидий жиҳатдан қарай бошлашган. “Ижтимоий тармоқлардан бор-йўғи 3 ҳафта давомида узилиб қўйиш натижасида ўқувчиларнинг уларга салбий муносабати анча кўпайган. Ижобий муносабатлари эса, аксинча, анча камайган”, деб хулоса қилинган тадқиқот натижаларига кўра.
Бундай ўзгаришлар узоқ истиқболда ёшларнинг ўзини тутишига қандай таъсир қилишини кейинги тадқиқотлар кўрсатади, деб таъкидламоқдалар тадқиқотчилар.
Мавзуга оид
13:47 / 31.12.2025
Ҳар йили 500 нафар иқтидорли ёшлар хориждаги нуфузли олийгоҳларга юборилади
10:44 / 04.11.2025
Ўзбекистонда ёшларга нисбатан наркотик жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади
17:20 / 01.11.2025
Очиқ бюджетда рекорд: “Менинг мактабим” лойиҳасига 112 мингта таклиф келиб тушди
18:16 / 31.10.2025