Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Cobalt, Spark, Nexia ва Lacetti учун шартнома бериш 1 февралдан қайта тикланмайди
2022 йил 1 февралдан Cobalt, Spark, Nexia ва Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилиш қайта тикланмайди. Aризалар қабул қилиш 2021 йилнинг 20 декабрь куни тўхтатилганди.
Фото: autostrada.uz
«UzAuto Motors 1 февралдан бошлаб мижозларга компаниянинг энг харидоргир моделлари ҳисобланган Cobalt, Spark, Nexia ва Lacetti автомобилларини сотиб олиш бўйича шартнома тузишни қайта тикламайди ва бу жараён қачон бошланиши номаълум», дея маълум қилган Kun.uz манбаси.
Аввалроқ, компания 2021 йил 20 декабридан 2022 йил 1 февралигача муддатда Cobalt, Spark, Nexia ва Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатиб, барча «куч-ғайрати»ни олдиндан буюртма қилинган автомобилларни ишлаб чиқаришга қаратишини маълум қилганди. Бунга сабаб сифатида бутун дунё бўйлаб яримўтказгичларни етказиб беришда узилишлар юзага келгани кўрсатилган эди.
Мавзуга оид
22:01 / 15.12.2025
“Европа тажрибаси” — уй ва машина савдосидаги нақдсиз тартибга расмийлар изоҳи
15:22 / 13.12.2025
Тошкентда “автомойка”да қолдирилган Malibu олиб қочилди
13:23 / 09.12.2025
Жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар бир йилда 415 мингтага кўпайди
09:55 / 09.12.2025