Жамият | 20:02 / 26.09.2020
22078
5 дақиқада ўқилади
Реклама

“Қадам-бақадам” − шахсий ривожланиш бўйича ўзбек тилидаги биринчи бестселлер китоб

Мазкур китобдан жой олган билим ва кўрсатмалар минглаб инсонларнинг ҳаёти ўзгаришига сабаб бўлган. Муаллиф ўзининг асосий миссиясини: “Мен инсонларга кўмак беришдан ортиқ яхши хизмат топа олмадим”, дея ифодалайди.

Муаллифнинг ёзишича, “Дунёдаги энг хавфсиз инвестиция бу ўзингиз учун қилинган инвестициядир.”

Яқиндагина нашрдан чиққан, “Қадам-бақадам” номли китоб муаллифи Ихтияр Досметов (Ikhtiyar Dosmetov) ўзининг муаллифлик услублари билан бизнесмен ва соҳа эгаларига қандай қилиб шахсий бренд қуриш, даромадни ошириш ва муваффақиятга эришиш йўлларини ўргатиб, илмий-назарий кўмак бериб келмоқда. 

Бизнесмен, продюсер, халқаро тоифадаги бизнес мураббий, ICC халқаро кастинг маркази асосчиси ва раҳбари Ихтияр Досметовнинг бизнес ва шахсий ривожланиш бўйича тренинглари ҳамда коучинг дарсларини YouTube'даги шахсий канали орқали томоша қилишингиз, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тақдим этиб бориладиган маълумотларни кузатиб боришингиз мумкин.

 YouTube | instagram | facebook

Муаллиф ўзининг ўн етти йиллик тажрибаларига асосланиб ёзилган “Қадам-бақадам” китоби орқали тизимли ҳаёт бошлаш, қадам-бақадам молиявий ўсиш, муносабатларни тиклаш, соғлиқ ва энергияни яхшилаш ҳамда шахс сифатида ривожланиш йўлларини ўргатади. Зеро, мазкур китобдан жой олган билим ва кўрсатмалар минглаб инсонларнинг ҳаёти ўзгаришига сабаб бўлган. У ўзининг асосий миссиясини: “Мен инсонларга кўмак беришдан ортиқ яхши хизмат топа олмадим”, дея ифодалайди.

“Аслида, фақатгина молияни ўйлаб яшашдан ёмон нарса йўқ ва бундай яшаш тарзи бизнинг ҳаётимизни издан чиқаради. Тўғри, молия албатта муҳим, лекин у энг муҳими эмас. Ҳар бир инсон ўзи хоҳлаган ҳаёт тарзида яшаш учун интилади. Сабаби, унинг юксак марраларга эришиши, шахс сифатида шаклланиб ўз соҳасида ривожланиши, муносабатлари яхшиланиб, молиявий эркинликка эришиши учун ҳозирги аҳволи қай даражада бўлишидан қатъи назар ўз устида ишлаб, бизнесини йўлга қўйиши, фаолият юритаётган касбида етакчи бўлишга ҳаракат қилиши, яъни ҳаётини қадам-бақадам тизимлаштириб бориши шарт. Шундагина унга муваффақият сари чексиз имкониятлар йўли очилади. Сиз ҳам яхшилаб ўйлаб кўринг, ҳаётингиздаги энг асосий жабҳалар тизимлашганми? Агар ҳали ишончингиз комил бўлмаса, демак ҳаётингизни тизимли қилиш вақти келди. Демак, ҳамма гап тизимда! 

Фаолиятим давомида молиявий муваффақиятга эришган инсонлар билан суҳбатлашар эканман, уларнинг молиявий ютуқлари тўлақонли бахт келтирмаганига амин бўлдим. Уларнинг аксарияти ўзини намоён этолмагани ва болалигида орзу қилган касб ёки ҳаёт тарзига эриша олмаганларини айтишади. Аслида, ичимизда бизнинг болалигимиз бор ва у бахтли бўлмагунча биз бахтли бўлолмаймиз. Сиз онасидан айрилган инсоннинг йиғлаганини кўрганмисиз? Аслида, унинг ичидаги болакай йиғлайди. Ўша вақтда у бутун борлиғи билан ичидаги болани тинглайди. Ўзининг улғайгани, лавозими ёки ҳаётдаги ўрни ҳақида унутади. Тўлалигича болакай нимани хоҳласа, шуни қилади. Яъни, ҳақиқий ўзига айланади. Ёш боладай онасини излаб, ҳўнграб йиғлайди... Ёдингизда бўлсин, агар ичингиздаги болакай ўзини топсагина, сизга муваффақиятлар кафолатланган!”, – дейди Ихтияр Досметов. 

“Қадам-бақадам” китоби йилнинг охирига қадар 100.000 нусхада чоп этилиши режалаштирилган ва ҳали нашрдан чиқмасиданоқ 10.000 та китобнинг харидори тайин эди. Муаллифнинг шогирдлари, яъни юртимиздаги кўзга кўринган бизнесмен ва соҳа эгалари томонидан харид қилинган китоблар ўз эгаларига босқичма-босқич етказилмоқда. Шунингдек, китобнинг аудио версияси тайёрланган бўлиб, уни журналист Нажот Нур ўқиган. Қуйидаги ҳавола орқали китобнинг аудио вариантининг бир қисмини тинглаб баҳраманд бўлинг.

Муаллифнинг ёзишича, “Дунёдаги энг хавфсиз инвестиция бу ўзингиз учун қилинган инвестициядир. ”Соҳангизда лидерликка эришиш, шахсий бизнес яратиш, ўзингиз хоҳлаган ҳаёт тарзида яшаш ниятингиз бўлса, ўзингизга инвестиция қилинг, келажагингиз учун янги қарорлар қабул қилинг ва уларни амалга ошириш учун қадам-бақадам ҳаракат қилишни бошланг! Бу йўлда “Қадам-бақадам” китоби сизга дастуриламал бўлади.

Китобни харид қилиш учун ҳаволани босинг ва тўлиқроқ маълумотга эга бўлинг 👉 https://wep.wf/008bv4

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид