Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар рейтинги натижаларини эълон қилди
2023 йил 18 августда президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан бўлган учрашувидан кейин тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий қилиш йўлга қўйилган эди.
Ўзбекистон республикаси Савдо-саноат палатаси маълум қилишича, мазкур рейтинг жорий этилгандан сўнг тадбиркорлар сонида сезиларли даражада ўсиш кузатилган.
“Мазкур тартиб жорий қилингунга қадар рейтингнинг юқори "ААА", "АА" ва "А" кўрсаткичларига мансуб тадбиркорлар сони 727 нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 4 398 нафарга етган. Ўрта "БББ", "ББ" ва "Б" рейтингига эга тадбиркорлар сони эса 36 853 дан 87 922 тага ошган.
Жорий этилгандан кейин, "ААА" рейтингидаги тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғидан бўлган ортиқча маблағлар 213,5 миллиард сўмни ташкил этди ва бу маблағлар текширувларсиз бир кун ичида қайтариб берилди”, дейилади палата хабарида.
Рейтингнинг қўшимча рағбатларидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлар томонидан янги иш ўринлари яратилиши натижасида расмий банд бўлган фуқаролар сони 5 351 мингдан 5 586 минг нафарга етди.
Саноат, қурилиш ва савдо соҳаларида ишчи хизматчиларнинг ўртача иш ҳақи миқдори ҳам кескин ошган. Масалан, саноат соҳасида иш ҳақи 1,5 баробар, қурилишда 1,3 баробар ва савдода 1,4 баробар ошган. Тадбиркорлар учун маслаҳат бериш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида Савдо-саноат палатаси тун-у кун ишловчи CALL-маркази доимий фаолият кўрсатиб келмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 12.11.2024
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган янги теледастур ишга туширилди
14:01 / 19.04.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда
19:58 / 04.03.2024
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди
16:20 / 08.02.2024