Сардобадаги тошқиндан кейин эвакуация қилинганларнинг 2 мингдан ортиғи ҳамон Жиззах ҳудудида яшамоқда
Май ойида Сирдарёнинг техноген фалокатдан талафот кўрган ҳудудларидан эвакуация қилинганларнинг 9,3 мингдан ортиғи ҳамон уйига қайтолмаган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz’га «Сардоба» сув омборидаги техноген вазият оқибатларини бартараф этиш чораларининг тезкор назорати хусусида маълумот тақдим этди.
Май ойида «Сардоба» сув омборидаги техноген офат оқибатида Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги 11та маҳаллада (28та аҳоли пункти) яшовчи 89 минг 450 нафар аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинганди.
Маълум қилинишича, бугунги кунга қадар 80 минг 64 нафар (89,5 фоиз) аҳоли яшаш манзилларига қайтарилган, қолган 9386 нафари эвакуация қилинган жойларида яшамоқда.
Шундан, Сирдарё вилоятининг туман-шаҳарларида – 7308 нафар (919 нафари 10та муассасаларда ва 6389 нафари хонадонларда), Жиззах вилоятининг туман-шаҳарларида – 2078 нафар аҳоли хонадонларда яшамоқда.
- Эслатиб ўтамиз, шу йил 1 май куни тонгида Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборида тўғон ўпирилиши содир бўлганди. Сув тошқини оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги аҳоли пунктлари ва экинларга зарар етган, бинолар, йўллар, коммуникациялар вайрон бўлганди. Учта тумандан жами 90 мингга яқин киши эвакуация қилинганди.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ олимларни жалб қилиш учун 500 млн евролик рағбатлантириш дастурини ишга туширади
Жаҳон | 18:14
-
Ҳожиларни Саудия Арабистонидан қайтариш жадвали маълум қилинди
Жамият | 18:04
-
Microsoft компанияси Skype’ни ёпди. Мессенжер 20 йилдан ортиқ фаолият юритди
Жаҳон | 18:01
-
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади
Ўзбекистон | 17:27
Мавзуга оид

07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

08:35 / 25.04.2025
Жиззахда Tracker юқори тезликда дўконга урилди

09:30 / 22.04.2025
Жиззахда газ таъминоти бўлими ходими ушланди

21:26 / 15.04.2025