Жамият | 14:47 / 04.01.2022
1214
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда машина олиб беришини айтиб, фуқаронинг пулини ўзлаштирган қашқадарёликка жиноят иши қўзғатилди

Фото: Getty Images

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида машина олиб беришини айтиб, фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 16 декабр куни Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг Темир дарвоза маҳалласида яшовчи, С.Али туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

У ўз аризасида, 2021 йил июл ойида, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи, К.Толмас, ишончига кириб, автомашина олиб беришни ваъда қилиб, 1 300 АҚШ долларини олиб, ўзлаштириб кетганини маълум қилган.

Қайд этилишича, 2021 йил16 декабр куни К.Толмасга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тайёрлаган:  Ғайрат Йўлдошев

Мавзуга оид