Маълум қилинишича, Шеробод тумани Галагузар маҳалласида яшовчи С.Сардор туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида 2020 йил 20 май куни Шеробод тумани Катта ҳаёт маҳалласи ҳудудида жойлашган чойхонада таниши Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи Я.Яраш “Нексия-3” машинасини олиб беришини айтиб 48 миллион сўм пулларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган.

Қайд этилишича, 2021 йил 13 декабр куни Я.Ярашга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.