Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер атрофидаги келишувлар: икки ҳудудда ноқонуний ҳаракатлар тўхтатилди
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жойларда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Сурхондарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида икки шахс ашёвий далиллар билан ушланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти Бандихон туманида 1987 йилда туғилган шахс чорвачилик билан шуғулланишни режалаштираётган фуқаронинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасидаги 3,5 гектар ер майдонини гўёки таниш мансабдорлар орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд 500 млн сўм талаб қилгани айтилмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда шахс 110 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўмни қабул қилаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор Амударё туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахснинг ишончига кириб, аслида бошқа фуқарога қуёнчиликни ривожлантириш учун Тахиатош туманидан ажратилган 169 гектар ер майдонини ўзига тегишли деб кўрсатгани, унинг 50 гектарини ҳар гектарига 1 000 доллардан, жами 50 минг АҚШ долларига сотишни таклиф қилгани маълум қилинди. Талаб қилинган пулни олган пайтда у ҳам ашёвий далиллар билан ушланган.
Икки ҳолат юзасидан гумон қилинувчи шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:42 / 27.11.2025
Саида Мирзиёева Нукусдаги янги Karakalpak Palace Hotel меҳмонхонаси билан танишди
13:31 / 05.11.2025
Қорақалпоғистон: туз саноатига йирик сармоялар йўналтирилади
12:34 / 05.11.2025
Қорақалпоғистонда хорижий инвестициялар ҳисобидан Ёшлар маркази барпо этилади
10:44 / 04.11.2025