Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу нафақат Ўзбекистон аёлларининг, балки барча тафаккурли, илғор инсонларнинг ғалабаси – Саида Мирзиёева
Оиладаги зўравонлик жиноий ҳуқуқбузарликлар туркумига ўтказилгани, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун жазо кучайтирилгани Саида Мирзиёева томонидан олқишланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик кодексларига аёллар ҳамда вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича ўзгартиришлар тўплами қабул қилинди.
Хусусан, оиладаги зўравонлик жиноий ҳуқуқбузарликлар туркумига ўтказилди, иқтисодий ва психологик зўравонлик, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун жазо кучайтирилди.
Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири Саида Мирзиёева ушбу ўзгаришларни олқишлади.
«Буни фуқаролик жамияти ва фаолларнинг ғалабаси деб биламан. Соғлом фикр ва адолатнинг ғалабаси. Биз ушбу муваффақиятлар учун узоқ ва машаққатли ҳаракатларни амалга оширдик, лекин қонунчилигимизда бу каби ўзгартиришлар замон талабларига хос ва инсонпарварлик учун ўта аҳамиятли эканлигини биргаликда исботлай олдик.
Олдинда бажаришимиз лозим бўлган ишлар жуда кўп, бироқ муваффақият доимо илҳомлантиради. Ушбу ўзгартиришларни қўллаб-қувватлаган, ҳужжатлар устида иш олиб борган ва бу ғояларни жамиятимизда тарғиб қилган барчага миннатдорчилик билдираман.
Бу нафақат Ўзбекистон аёлларининг, балки барча тафаккурли, илғор инсонларнинг ғалабаси!», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
21:39 / 15.12.2025
Саида Мирзиёева масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди
22:09 / 13.12.2025
Ўзбекистонда зўравонликка учраган аёлларнинг 27 фоизи бундай ҳолатларга аёлларнинг ўзлари айбдор бўлишларини таъкидлаган - тадқиқот
17:10 / 13.12.2025
“Бу йил танловда қатнашган шахслар ва ташкилотлар ҳақиқатан кучли” - Саида Мирзиёева "Инсоний биродарлик"-2026 мукофоти ҳақида
17:29 / 12.12.2025