Хоразмдаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклади
Kun.uz’га вилоятнинг Боғот туманидаги 2-ИДУМ ўқитувчиси ўқувчи болани калтаклагани акс этган видео келиб тушди. Манбага кўра, педагог доимий равишда болаларни шу тарзда уриб келади. ММТВ ҳолат содир бўлганини тасдиқлаб, масъуллар томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.
30 октябр куни Kun.uz’га Хоразм вилояти Боғот тумани 2-ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг педагоги дейилаётган шахс томонидан ўқувчи болани калтаклаётгани акс этган видео юборилди. Унда хоразмлик ўқитувчи болага “сен кимсан?” дея аввал кўксига, кейин орқасига урганини, сўнг бир силтаб йиқитганини кўриш мумкин. Видео юборган манбага кўра, ўқитувчи доимий равишда болаларни шу тарзда калтаклаб келади.
Таҳририят ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова билан боғланди. Собирова бу ҳолат аввал бўлмаганини, ҳақиқатан ҳам 30 октябр санасида содир бўлганини тасдиқлади.
Ҳозирда 2-ИДУМдаги вазият Хоразм мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш якунига етгач батафсил маълумот берилиши маълум қилинди.
Мактабларда ўқувчиларнинг ўқитувчи ёки аксинча устозларнинг ўқувчилар ёки бошқа шахслар томонидан калтакланиши аввал ҳам кузатилган.
Хусусан, 2022 йилнинг октябрида Наманганда ўқувчи синфдоши билан урушиб дарсга халал бергани учун ўқитувчи болани калтаклаганди. Кейин унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
Ўша йили ноябр ойида эса Бухоро вилоятидаги мактаблардан бирида дарсда ўқитувчи берилган вазифани текшириш давомида бошланғич синф ўқувчиларини аёвсиз урганди.
2023 йил апрел ойида эса Сурхондарёнинг Узун туманидаги 31-мактабда икки аёл ўқитувчи эркак ҳамкасби томонидан дўппосланганди. Ҳолат бўйича жиноят иши орадан 4 кун ўтиб, видео интернетда тарқалганидан кейин қўзғатилганди ва муштумзўр қўлга олинганди.
Шу йил майда пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 178-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчининг онаси томонидан калтакланганди. Ҳолатга болаларнинг ўзаро жанжали ва таълим муассасасидаги йиғ-йиғлар сабаб бўлгани айтилганди.
Июнда Тошкентнинг Учтепа туманида ўқитувчи ўқувчисининг яқинлари томонидан калтакланиб, жанжалда мактаб мулкига зарар ҳам етказилган эди.
Мавзуга оид
09:30 / 22.11.2024
“Бошида кимёга умуман қизиқмаганман” – ўқитувчилик ортидан миллиардерга айланган Моҳира Болтаева
19:44 / 18.11.2024
Хоразмда ўқувчининг онаси мактабга бориб, ўқитувчи аёлга ташланди
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
20:43 / 09.11.2024