Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг 137 давлати орқали одам савдоси амалга оширилади. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор
Фото: Kabar.kg
Одам савдоси энг оғир ва инсонни таҳқирловчи, мамлакат нуфузини туширувчи жиноят турларидан бири ҳисобланади. Хавфлилик даражаси бўйича ушбу жиноят тури наркотик ва ноқонуний қурол савдосидан кейин дунёда 3-ўринда туради. Халқаро пресс клубнинг бугунги сессиясида Ўзбекистонда одам савдосидан ҳимояланиш мақсадида ишлаб чиқилган механизмлар ва чора-тадбирлар тўғрисида экспертлар томонидан атрофлича маълумот берилди.
Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси бўлим бошлиғи Мурат Раимов бу ҳақида бир нечта фактларни тақдим этди:
“Статистик маълумотларга қараганда, бир йилда тахминан 4.5 млн. фуқаро одам савдосидан жабрланади. Уларнинг 80%и ёшлар, аёллар ва болалардир. Республикамизда 2018 йилнинг дастлабки олти ойида 60 дан ортиқ шундай турдаги жиноятлар содир этилган ва улардан 161 нафар ҳамюртларимиз азият чекишди. Бу борада ҳуқуқ тартибот органлари самарали ишлар олиб боришяпти. Хусусан, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ҳам аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб боряпмиз. Шу билан бирга йилдан-йилга фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. Шуларнинг натижасида Ўзбекистонда одам савдоси ўтган йилгига нисбатан 55%га камайди”.
Кўриб турганингиздек, жабрланганларнинг кўпчилиқ қисми хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Республика хотин-қизлар қўмитаси вакили томонидан берилган фактларига кўра, 263 минг нафар хотин-қизлар чет элга чиқиб кетишди. Биргина Самарқанд вилоятида ушбу кўрсаткич 137 минг нафарни ташкил этиши хотин-қизлар билан ишлашда самарали ишлар қилиниши лозимлигини англатади.
Мавзуга оид
17:21 / 13.12.2025
Мянмада одам савдоси қурбонига айланган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилди
21:18 / 04.11.2025
Дубай амирининг қариндоши 50 млн евро эвазига тутқунликдан озод қилинди
16:00 / 29.09.2025
Покистонда одам савдоси қурбонига айланган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
22:54 / 20.09.2025