Янги автотранспорт воситаларини онлайн давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам бериш тизими жорий қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва давлат рақами олиш учун ҳалигача ЙҲХХга бориш кераклиги танқид қилинди.
«Йилига 300 мингдан зиёд харидор янги машина сотиб олади. Лекин, рўйхатдан ўтиш ва давлат рақами олиш учун ҳалигача йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бориш зарур», деган президент.
Шунингдек, ишга ёки ўқишга кириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда керак бўладиган «086-шакл» тиббий маълумотномани олиш учун одамлар ҳар сафар поликлиникага мурожаат қилишга мажбурлиги, ерларни хусусийлаштириш учун мурожаат онлайн берилиши, аммо коммунал соҳадаги маълумотлар рақамлашмагани боис, кейинги босқичлар барибир «қўлда» қилинаётгани танқид қилинди.
Рақамлаштириш вазирлигига тегишли вазирлик ва ҳокимликлар билан биргаликда:
- аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган электрон хизматлар бўйича 26 та ахборот тизимини Ягона давлат хизматлари портали билан бирлаштириш;
- ушбу портал орқали кўрсатилаётган хизматларни ҳозирги 370 тадан 570 тага етказиш;
- янги автотранспортларни онлайн давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам бериш тизимини жорий қилиш;
- яна 8 турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн шаклга ўтказиш;
- жами 11 мингга яқин сув хўжалиги объектларида сув ҳисобини юритишнинг рақамли тизимини жорий этиш;
- 2 мингдан зиёд мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлашган мониторинг тизимига ўтказиш;
- барча тиббиёт муассасаларини локал тармоқ билан қамраб олиш, уларни компьютерлар билан тўлиқ жиҳозлаш;
- тиббиётни рақамлаштириш бўйича 50 миллион долларлик лойиҳани бошлаш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид
07:30 / 21.10.2024
Вазирларга рақамлаштириш ва хусусийлаштириш бўйича ўринбосарлар тайинланади
12:01 / 19.07.2024
Ўзбекистонда қарийб 40 миллионга яқин китоб фонди рақамлаштирилади
23:47 / 13.07.2024
Янги жойга кўчган фуқаролар ўша жойдаги тиббиёт муассасаларига онлайн ҳисобга қўйилади
07:22 / 06.01.2024