Жаҳон | 08:38 / 07.12.2017
17549
5 дақиқада ўқилади

«Бу жуда нотўғри қадам» - Европа етакчилари Трампдан норози

Ал-Қудснинг мақоми минтақавий иштирокчилар томонидан аниқланиши керак, бу қарор аввалдан қабул қилиниши лозим эмас, дея маълум қилди ГФР ТИВ раҳбари Зигмар Габриэль. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Ал-Қудс Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилди.

Фото:  РИА Новости

"Ал-Қудснинг мақоми минтақавий иштирокчилар томонидан аниқланиши керак. Бу қарор аввалдан қабул қилиниши лозим эмас. Бизнинг позиция ўзгаришсиз қолади. Биз “икки давлат” ечими тарафдоримиз", - дея айтиб ўтган вазир. Унинг сўзларини эса ГФР ТИВ Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида келтирган.

ГФР канцлери Ангела Меркель АҚШ президенти Дональд Трампнинг ал-Қудс бўйича баёнотини қўллаб-қувватламади, шаҳарнинг мақоми икки давлат концепцияси доирасида аниқланиши лозим, дея хабар берди ГФР вазирлар маҳкамаси расмий вакили Штеффен Зайберт Twitter’даги ўз микроблогида.

Фото:  РИА Новости

"Канцлер Меркель Трампнинг ал-Қудс бўйича баёноти ҳақида: федерал ҳукумат бундай позицияни қўллаб-қувватламайди, сабаби ал-Қудснинг мақоми икки давлат ечими доирасида муҳокама этилиши лозим", - дея ёзган Зайберт.

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам Трампнинг ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиш бўйича қарорини қоралаб чиқди, у халқаро ҳуқуқ ва БМТ резолюцияларининг бузилиши билан қабул қилинди.

Фото:  РИА Новости

"Ушбу қарор афсусларга сабаб бўлади, у халқаро ҳуқуқ ва БМТ резолюцияларининг бузилишидир, Франция буни қўллаб-қувватламайди", - дея айтиб ўтди Макрон Жазоирдаги матбуот анжуманида.

Унинг яна бир бор таъкидлашича, ал-Қудснинг мақоми бўйича масала Исроил ва Фаластин ўртасидаги мулоқот давомида ҳал этилиши керак.

Макрон шунингдек барчани, хусусан, араб давлатлари етакчиларини хотиржамлик ва вазминликка чақирди. "Мен барчани хотиржамлик ва масъулиятга чақираман. Биз зўравонликдан қочиш ва мулоқотни таъминлаш учун барча нарсани қилишимиз даркор", - дея айтиб ўтди Франция президенти.

Евроиттифоқ ҳам Дональд Трампнинг АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан ал-Қудсга кўчириш ва ушбу шаҳарни Исроил пойтахти сифатида тан олиш бўйича қароридан жиддий хавотирда ҳамда минтақадаги барча томонларни вазминликка чақиради. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини маълум қилган.

Фото: Geert Vanden Wijngaert

"Европа Иттифоқи АҚШ президенти Дональд Трампнинг ал-Қудс бўйича бугунги қароридан жиддий хавотирда, у тинчликка эришиш бўйича истиқболларга жиддий зиён етказиши мумкин", - дея маълум қилган Могерини.

Унинг сўзларига кўра, "ЕИ позицияси ўзгаришсиз қолади". "Ҳар икки томоннинг ҳаракатлари амалга ошиши керак, олдинга йўл эса ал-Қудс мақомини ҳар икки давлатнинг бўлажак пойтахти борасидаги музокаралар орқали топилиши лозим", - дейилади ЕИ дипломатияси раҳбарининг баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, "ЕИ ва унга аъзо давлатлар ал-Қудс бўйича халқаро консенсусга риоя этишда давом этади, у, хусусан, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 478-резолюциясида ёзиб қўйилган. Унда ал-Қудс мақоми бўйича якуний қарор қабул қилинмагунга қадар дипломатик ваколатхоналарнинг жойлашиши ҳам белгилаб берилган".

"ЕИ барча томонларни хотиржамлик ва вазминликка чақиради, бу кескинликнинг олдини олишда керак. Тўғридан-тўғри ва муҳим музокаралар учун шароитлар яратишга эътибор қаратиш лозим, улар якуний мақом бўйича барча масалаларни ҳал қилиши мумкин", - дея маълум қилди Могерини.

АҚШ президенти Дональд Трамп чоршанба куни ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиши ҳақида маълум қилди. Шаҳарнинг шарқий қисмига фаластинликлар даъвогарлик қилиб келади.

Исроил ал-Қудсни, жумладан, Иорданиядан ярим аср аввал эгаллаб олинган унинг шарқий туманлари ва тарихий марказини ўзининг “ягона ва ажралмас” пойтахти сифатида эълон қилди. Жаҳон ҳамжамияти босиб олиш ҳолатини тан олмайди ва шаҳар мақомини Яқин Шарқдаги можаронинг энг асосий муаммоларидан бири сифатида кўради. Шу сабабдан барча хорижий элчихоналар Тель-Авивда жойлашган.
 АҚШ Конгресси 1995 йилда Исроилдаги элчихонани Тель-Авивдан ал-Қудсга кўчириш ҳақидаги қонунни қабул қилган. Бироқ шаҳарнинг баҳсли мақоми ва бу ҳолатнинг араб-мусулмон дунёси билан муносабатлардаги ўта нозиклиги инобат олиниб барча америкалик президентлар, жумладан Трамп ҳам, ҳар ярим йилда бу қарорнинг бажарилишини ортга суриб келган.

Мавзуга оид