Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда коронавирус тарқалишига қарши чоралар юмшатилади. 20 апрелдан дўконлар, май ойидан мактаблар очилади
Аввалроқ Европанинг яна бир давлати Дания мактаблар очилиши ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича айрим чекловлар олиб ташланиши ҳақида эълон қилганди.
Фото: Hendrik Schmidt /DPA
Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатнинг коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган изоляция режимидан чиқиш концепциясини тақдим этди.
Маълум қилинишича, майдони 800 квадрат метргача бўлган ноозиқ-овқат дўконлари зарур санитария чораларига риоя қилган ҳолда фаолиятини бошлаши мумкин.
Мактаблар 4 майдан очилади — дастлаб битирувчи синфлар, сўнгра қуйи синфлар учун ўқишлар бошланади. Оммавий тадбирлар ўтказилиши ёз охиригача тақиқланиши режалаштирилган.
Ҳукумат вазиятни кузатиб боради ва ҳар икки ҳафтада зарурат бўлса стратегияни тўғрилаб боради.
Германияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 133 мингта ҳолат қайд этилган, вафот этганлар сони 3,5 мингга яқин.
Аввалроқ Европанинг яна бир давлати Дания мактаблар очилиши ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича айрим чекловлар олиб ташланиши ҳақида эълон қилганди.
Душанба кунидан Испанияда заводлар фаолияти тикланди. Сешанба кунидан Италияда дўконлар очилди.