Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийдаги оҳак цехида 130 млн сўмлик табиий газ «ўғирланди»
Бу «Hududgaz Navoiy» газ таъминоти филиалининг тегишли бўлимлари масъуллари томонидан ўтказилган назорат тадбирида аниқланди, дея хабар бермоқда филиал матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ишчи гуруҳ вилоят марказида фаолият юритаётган МЧЖлардан бирига қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехини кўздан кечирган. Жараёнда объектда қарздорлик учун табиий газ ўчирилган бўлишига қарамай, ўзбошимчалик билан тармоққа қайта уланиб олинганлиги аниқланган.
Мазкур корхона жорий йилнинг май ойида ҳам табиий газдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб, таъминотчи корхонага 43 миллион 536 минг сўм моддий зарар етказган эди. Бу сафарги зарар миқдори 130 миллион 608 минг сўмни ташкил этган. Ҳолат бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширилган.
Олдинроқ Навоийда газ таъминоти корхонаси манфаатларига 1 млрд сўм зарар етказилгани фош этилганди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.01.2026
Ўзбекистонда табиий газ билан боғлиқ ҳолат қандай ўзгаряпти?
17:57 / 12.01.2026
Президент «Ўзбекнефтгаз»га кунлик газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишни буюрди
12:57 / 05.01.2026
Навоийда автобус ЙТҲга учради. 2 киши ҳалок бўлди
23:25 / 27.12.2025