Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ёшига тўлмаган” иномаркалар нархи қанчага арзонлашади?
Ишлаб чиқарилган санасига 1 йил тўлмаган янги транспорт воситалари импорти учун божхона божи ва автомобил двигателининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар пасайтирилди. Kun.uz янги тартиб нархларга қандай таъсир кўрсатишини ҳисоблади.
Фото: Kun.uz
21 феврал куни имзоланган президент қарори билан, Ўзбекистонга автомобиллар импорт қилишда божхона божлари икки босқичда пасайтирилмоқда.
Қарор имзоланган пайтдан эътиборан бож ставкалари 30 фоиздан 15 фоизга туширилади, шунингдек автомобил двигатели қувватининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар ҳам ўртача икки баробар ва ундан кўпроққа камайтирилади.
Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб, автомобил двигатели қувватига боғланган қўшимча коэффициентлар яна бир бор пасайтирилади, 15 фоизлик асосий бож ставкаси эса ўзгаришсиз қолади.
Хўш, янги тартиб бўйича Ўзбекистонга импорт қилинаётган иномаркалар нархи қанчага арзонлашади? Буни қуйида келтирилган жадвалдаги маълумотлар мисолида таққослаб чиқишингиз мумкин:



Юқоридаги минимал ҳисоб-китоблар АҚШ долларининг Ўзбекистон Марказий банки 22 феврал куни белгилаган расмий курсда (10 869,8 сўмдан) амалга оширилган.
Янги тартиб ишлаб чиқарилган санасидан Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтган кунгача 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган автотранспорт воситаларигагина тааллуқли.
Ишлаб чиқарилганига 1 йилдан 3 йилгача бўлган автомобиллар импорти учун аввалгидек 30 фоизлик божхона божи ва қўшимча коэффициентлар ҳисобланади. Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган автомобиллар учун ҳам 40 фоизлик бож ва қўшимча коэффициентлар сақланиб қолади.
Ўзбекистонга хориждан автомобил импорт қилишда тўланадиган тўловлар бир қанча омилларга боғлиқ: автомобилнинг янги ёки эскилиги (ишлаб чиқарилган йили ҳам инобатга олинади), харид нархи, автомобил ишлаб чиқарилган ҳамда импорт қилинаётган мамлакат, двигател тури ва ҳажми.
Тўғридан тўғри божхона тўловлари ва йиғимларидан ташқари, импорт қилувчи шахс 15 фоиз ҚҚС, шунингдек, утилизация учун тўлов ҳам тўлайди.
Божхона чегарасидаги автомобил нархи олди-сотди шартномасида кўрсатилган ёки халқаро нархлар каталоги бўйича белгиланган қийматларда ҳисобланади.
2020 йилнинг 1 августидан Ўзбекистонга транспорт воситаларини импорт қилишда утилизация йиғими жорий қилинган бўлиб, унинг миқдори қуйидагича:
Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ортиқ вақт бўлмаган транспорт воситалари учун:
- двигател ҳажми 1000 см³ гача бўлган автолар учун БҲМнинг 30 баробари миқдорида;
- двигател ҳажми 1000-2000 см³ гача бўлган автолар учун БҲМнинг 120 баробари миқдорида;
- двигател ҳажми 2000-3000 см³ гача бўлган автолар учун БҲМнинг 180 баробари миқдорида;
- двигател ҳажми 3000-3500 см³ гача бўлган автолар учун БҲМнинг 180 баробари миқдорида;
- двигател ҳажми 3500 см³ дан ортиқ бўлган автолар учун БҲМнинг 300 баробари миқдорида.
Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ортиқ вақт бўлган транспорт воситалари учун:
- двигател ҳажми 1000 см³ гача бўлган автолар учун БҲМнинг 90 баробари миқдорида;
- двигател ҳажми 1000-2000 см³ гача бўлган автолар учун БҲМнинг 210 баробари миқдорида;
- двигател ҳажми 2000-3000 см³ гача бўлган автолар учун БҲМнинг 330 баробари миқдорида;
- двигател ҳажми 3000-3500 см³ гача бўлган автолар учун БҲМнинг 390 баробари миқдорида;
- двигател ҳажми 3500 см³ дан ортиқ бўлган автолар учун БҲМнинг 480 баробари миқдорида.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистондаги базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 270 минг сўмни ташкил этади.
Мавзуга оид
14:11
Captiva’нинг омадсиз қайтиши, бозори чаққон Yuan Up ва Sonet. Ўзбекистон автомобил бозори қандай ўзгаряпти?
11:16 / 15.01.2026
Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми икки баробардан ортиқ ўсиши кутилмоқда
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
10:41 / 09.01.2026