Автомобилларга экологик стикер бериш 2025 йил 1 мартдан бошланади
Ҳукумат қарори билан барча тоифадаги автомототранспортларни экостикерлаш муддати бир йилга узайтирилди. Аввалроқ бу тизим шу йил 1 июнда бошланиши белгиланганди.
Ўзбекистонда “Экологик транспорт” тизимини жорий қилиш кечиктирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 3 июл кунги қарори билан, тизим 2025 йилнинг 1 мартдан бошлаб йўлга қўйилади.
Ҳукуматнинг аввалроқ қабул қилинган қарорида бу муддат 2024 йил 1 июн деб кўрсатилганди.
“Экологик транспорт” тизими доирасида, барча тоифадаги автомототранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича нормативларга мослиги назорат қилинади.
Транспорт воситалари экологияга зарари даражасидан келиб чиқиб “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга бўлинади, худди шундай, шаҳарлардаги ҳудудлар ҳам учта тоифага ажратилиб, атроф-муҳитга зарари юқори автомобилларнинг муайян зоналарга кириши чекланади.
Мавзуга оид
10:06
“Омонқўтон” миллий табиат боғидаги ноқонуний йўл: прокуратура жиноят иши қўзғатди
21:39 / 17.09.2024
Олимлар Антарктида устидаги озон тешигининг қисқарганини эълон қилди
19:03 / 14.09.2024
Қирғизистон президенти дам олиш масканини чиқиндилардан тозалади
17:30 / 14.09.2024