Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шўртан ГКМни кенгайтириш доирасидаги 643 млрд сўмлик талон-торож фош этилди
Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти солиқ бошқармаси, “Ўзбекнефтгаз” ва яна тўртта корхона (хусусан, “S.E.” МЧЖ ҚК ҳамда “E.E.” МЧЖ ҚКнинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси) масъуллари ўзаро тил бириктиргани аниқланди. Маълум бўлишича, улар Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси ортидан 643,2 млрд сўмни талон-торож қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Солиқ қўмитаси комплаенс ва коррупцияга қарши назорат бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда 643 млрд сўмлик талон-торож ҳолати фош этилди.
Департамент хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти солиқ бошқармаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “SH.G.” МЧЖ, “S.E.” МЧЖ ҚК, “A.” МЧЖ ва “E.E.” МЧЖ ҚКнинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш бўйича берилган 5,3 трлн сўмлик хизматлар ҚҚСдан озод этилган бўлса-да, ҚҚС суммасини электрон ҳисоб-фактураларга ноқонуний киритиб, бюджетда асоссиз равишда ҚҚС маблағини ҳосил қилиб, ушбу маблағни “A.” МЧЖнинг ҳисобрақамига қайтарилишига ва “S.E.” МЧЖ ҚКнинг давлат олдидаги кредиторлик қарздорликларининг йўқ қилинишига эришиб, 643,2 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Гап қайси лойиҳа ҳақида кетаётгани, Қашқадарёдаги завод лойиҳасига Бухоро вилояти солиқ бошқармасининг қандай алоқаси борлиги ҳақида (лойиҳа Шўртандан Қоракўлга кўчирилган) Kun.uz'нинг 2023 йилги суриштирувидан жавоб олиш мумкин:
Мавзуга оид
21:21 / 03.06.2026
Швейцарияда ер остида дунёдаги энг катта батарея қурилмоқда: у қуёш ва шамолдан қувват олади
14:11 / 03.06.2026
ҚҚС чегараси 5 млрд сўм бўлди. Эркинлашган бизнес нима демоқда?
16:01 / 02.06.2026
Ҳуқуқ органлари ходимлари пора олишни рад этгани учун мукофотланиши тўғри эмас — Аксилкоррупция агентлиги
12:31 / 02.06.2026