Ўзбекистонда 2017 йилдан кейин ҳам ёпиқлигича қолаётган соҳалардан бири – энергетика. Kun.uz эътибор қаратмоқчи бўлган “Шўртан” газ-кимё мажмуасини кенгайтириш лойиҳаси атрофида бўлаётган ишлар ҳам айни шу “сиёсат”нинг давомидир. Гап – 1,8 млрд долларлик лойиҳа ҳақида.

Kun.uz'даги ҳужжатларда бу лойиҳани Saneg (“Саноат энергетика гуруҳи”) қўлга киритса, катта хавфлар юзага келиши мумкинлиги, ҳатто “Ўзбекнефтгаз” дефолтга бориши ва Ўзбекистоннинг суверен рейтингига жиддий путур етиши айтилган. Бир бошидан бошлаймиз.

1,8 млрд доллар: “Шўртан” ГКМни кенгайтириш лойиҳаси ҳақида

“Шўртан” газ-кимё мажмуаси полиэтилен, суюлтирилган газ, енгил конденсат, олтингугурт, тозаланган табиий газ ва бошқа турдаги тайёр полиэтилен ишлаб чиқарувчи йирик завод ҳисобланади. У ҳозирда давлат компанияси – “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига киради.

“Шўртан” газ-кимё мажмуаси. / Манба: “Шўртан” ГКМ веб-сайти

2021 йилнинг декабрида Ғузорда “Ўзбекнефтгаз”га қарашли йирик завод – Uzbekistan GTL’нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтганди. Ўша маросимда президент Шавкат Мирзиёев “Шўртан” ГКМнинг ишлаб чиқариш қувватини уч баробарга кенгайтириш лойиҳасига старт берди. Лойиҳа қиймати – 1,8 млрд доллар дея баҳоланиб, у Uzbekistan GTL заводи ёнида қурилиши маълум қилинди.

Президент Қашқадарёда “Шўртан” ГКМни кенгайтириш лойиҳасига старт бермоқда. / Фото: президент матбуот хизмати

Мажмуани кенгайтириш бўйича режалар бундай эди:

  • GTL заводи ёнида қурилажак заводда 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш ҳисобига йилига 280 минг тонна полиэтилен ва