Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркистонда Ўзбекистон қурган муҳташам масжид очилади
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Ўзбекистон томонидан барпо этилган муҳташам жоме масжиди очилиши арафасида. Амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги мажмуа билан танишди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Масжид мажмуасининг умумий майдони 7 гектардан зиёдни ташкил этади. У бир вақтнинг ўзида 5 мингдан ортиқ намозхонни қабул қилиш имкониятига эга. Муҳташам ансамбль тўртта 70 метрлик минора, уч қаватли асосий бино, кенг намоз заллари ва анъанавий айвонларни ўз ичига олган.

Жоме масжиди Ислом ва Шарқ меъморчилигининг энг яхши анъаналари асосида барпо этилган. Мажмуа қиёфасида миллий нақшлар, шарқона гумбазлар, баланд миноралар ва замонавий қурилиш ечимлари уйғунлашган. Масжиднинг ички қисмида эса ислом хаттотлик ва наққошлик санъатининг ноёб намуналари кенг қўлланган.

Масжид атрофидаги 4,2 гектар майдонда ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳудудда яшил майдонлар, сайр йўлаклари, дам олиш масканлари, замонавий ёритиш тизимлари, фавворалар ва манзарали иншоотлар барпо этиляпти.

Таъкидланишича, Ўзбекистон томонидан қардош Қозоғистон халқи ва Туркистон аҳлига туҳфа сифатида қурилган ушбу масжид икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, маданий яқинлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларининг ёрқин тимсоли ҳисобланади.
Ташриф давомида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, икки қардош халқ тинчлиги ва фаровонлиги учун дуо қилинди.




Мавзуга оид
21:51 / 15.05.2026
Президентнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунига етди
18:58 / 15.05.2026
“Аждодларимиз меросига таяниб, Туркий дунёнинг янги рақамли тараққиёт даврини барпо этяпмиз” - Шавкат Мирзиёев
18:37 / 15.05.2026
Ўзбекистон президенти Туркистоннинг тарихий-маданий маркази билан танишди
18:10 / 15.05.2026