Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Янги Андижон» шаҳрини қуриш учун 4 минг гектар ер майдони ажратилади
Президент томонидан "Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш ишларини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Ҳужжатга асосан 440 минг аҳоли учун "Янги Андижон" шаҳрини босқичма-босқич комплекс қуриш учун Андижон туманининг адирликлари ҳудудидаги ўзлаштирилмаган 4 минг гектар ер майдони ажратилади.
Шаҳар барпо этилишининг I босқичида 121 минг аҳоли учун кўп қаватли турар жойлар, ижтимоий соҳа, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, шунингдек, кичик саноат зонаси қурилади.
Қуйидагилар ташкил этилди:
- "Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси;
- шаҳарни барпо этиш бўйича доимий фаолият юритувчи штаб;
- Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузурида "Шаҳарда объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси" ДУК.
Қуйидагилар белгиланди:
- Республика комиссияси, Штаб ва Дирекциянинг асосий вазифалари;
- Дирекция фаолиятини ва шаҳарни барпо этишнинг I босқичини молиялаштириш манбалари.
I босқич доирасида:
а) объектларни барпо этиш буюртмачиси функцияларини қуйидагилар бажаради:
- Дирекция - ички йўлларни, ижтимоий соҳа ва ободонлаштириш объектларини қуриш қисмида;
- тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг буюртмачи хизматлари - ташқи муҳандислик, алоқа ва транспорт коммуникация объектларини қуриш қисмида;
б) истисно тариқасида, тўғридан тўғри шартнома асосида:
- шаҳарнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - бош лойиҳа ташкилоти "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК томонидан "Keym Kentsel Yenileme Merkezi A.Ş." компанияси (Туркия);
- ичимлик суви ва канализация тармоқлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - "Ўзкоммуналлойиҳақурилиш" МЧЖ ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари;
- автомобиль йўллари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ, "Ўзйўллойиҳа" лойиҳа-қидирув институти" ДУК, Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги бошқа лойиҳа ташкилотлари ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари;
- электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик тармоқлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - Энергетика вазирлиги тизимидаги лойиҳа ташкилотлари ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари;
- ижтимоий соҳа, инфратузилма объектлари ва умумий фойдаланиш майдонлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - буюртмачилар томонидан энг яхши таклифлар танлови орқали аниқланган лойиҳа ташкилотлари ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари жалб қилинади;
в) шаҳарда кўп қаватли уй-жойларни қуриш учун металлпрокат ва цемент маҳсулотларини пудратчи ташкилотларга етказиб бериш Президентнинг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонида кўзда тутилган алоҳида биржа савдо секцияси орқали сотиш тартиби асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
19:42 / 15.04.2025
Андижонда Бобур шаҳри пайдо бўлади
16:30 / 21.09.2024
Украинада 300 дан ортиқ аҳоли пункти номи ўзгартирилади
11:49 / 13.08.2024
Дарахтлар жазирамада шаҳар ҳавосини совитолмаслиги мумкин — тадқиқот
17:55 / 28.06.2024