Жамият | 21:06 / 28.03.2019
20293
1 дақиқада ўқилади

Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк таржимаси тақдим этилди

“Ўзбекистон” нашриёт матбаа-ижодий уйи томонидан “Қуръони карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири” китоби 8000 нусхада нашр этилди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати шу ҳақида хабар бермоқда. 

“Қуръони карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири” китоби - таржимон Шамсуддин Баҳоуддиновнинг ижодий меҳнати маҳсули. 

Фото: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати

Китобдан муқаддас Ислом дини асосий манбаси ҳисобланган Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк таржимаси жой олган. Шунингдек, Шайх Абдулазиз Мансурнинг тафсир китоби ва араб тилидаги тафсир китоблар ҳам манба сифатида олинган. 

Мавзуга оид