15:56 / 28.01.2019
17317

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарлари тайинланди

Фото: РИА Новости

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 28 январдаги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарлари тайинланди. 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Сунатулла Ҳусанович Бекенов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Лазиз Шавкатович Қудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Бундан ташқари, Шуҳрат Абдушарифович Вафоев Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Шуҳрат Вафоевга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажариш ҳам юклатилган.  

Бадриддин Нурутдинович Абидов ҳам Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган, шу муносабат билан ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимидан озод этилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилгани хабар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 28 январдаги фармони билан Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди.

Top