Жамият | 21:10 / 16.10.2018
42382
1 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон тумани ҳокимияти биносининг том қисми одамлар устига учиб тушди. Бир киши ҳалок бўлган

15 октябрь куни соат 12:00 атрофида Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳудудида кузатилган кучли шамол натижасида туман ҳокимияти биносининг том қисми пастга қулаб тушди.

«Kun.uz» манбаси маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳокимият ҳовлисида бўлган кишилардан бири ҳалок бўлган. У тумандаги «Тарнов» маҳалласи, Тарнов қишлоғида яшовчи, 1958 йилда туғилган Мардон Қодиров эди.  

Шунингдек, «Бургансой» маҳалласи, Мавлон қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Шаҳобиддин Файзиев тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 

Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ, ИИБ ЁХБ раҳбарлари, шунингдек қутқарув тузилмалари етиб бориб, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатган.

Айни вақтда туман ҳокимияти том қисми тўлиқ тозаланиб, ҳодиса оқибатлари бартараф этилган.

Мавзуга оид