Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Хитойга 9 ой давомида етказилган табиий газ миқдори маълум бўлди
Мамлакат Хитойга газ етказиб берувчилар орасида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фото: РИА Новости
Ўзбекистон 2025 йил 9 ойида Хитойга тахминан 630 миллион долларлик табиий газни қувур орқали экспорт қилди. Бу ҳақда Хитой божхона бошқармаси маълумотларига таяниб ТАСС хабар берди.
Қайд қилинишича, таъминотчилар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 7,29 млрд доллар. Бу ўтган йилга нисбатан 18,9 фоизга кўпроқ.
Россиядан кейин ушбу ресурсни Хитойга экспорт қилувчилар рўйхатида Туркманистон жойлашган бўлиб, у узоқ вақт давомида бошқа мамлакатлардан катта фарқ билан тегишли кўрсаткич бўйича биринчи ўринда эди. Январ-сентябр ойларида Туркманистондан Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш 12,7 фоизга камайиб, 6,46 миллиард долларни ташкил этди. Кейинги ўринларда Мянма (1,18 миллиард доллар), Қозоғистон (854,7 миллион доллардан ортиқ) ва Ўзбекистон (тахминан 629,8 миллион доллар).
Таъкидланишича, сўнгги йилларда Хитой божхонаси бошқа давлатлардан сотиб олинаётган қувур газининг физик ҳажмини кўрсатмаяпти.
Хитой божхона бошқармаси статистик маълумотларига кўра, 2024 йилда Хитой 21,1 миллиард долларлик қувур газини импорт қилган - бу 2023 йилга нисбатан 8,6 фоизга кўп. Унинг Россиядаги харидлари 25 фоизга ошиб, 8,03 миллиард долларни ташкил этган.
Мавзуга оид
18:22 / 20.12.2025
Хитойдан олиб келинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чегарада ушлаб қолинаётганига изоҳ берилди
07:52 / 20.12.2025
Пентагоннинг ички ҳужжати: Хитой АҚШ денгиз устунлигига қандай чақириқ ташламоқда?
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
07:30 / 17.12.2025