Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан олиб келинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чегарада ушлаб қолинаётганига изоҳ берилди
Қалбаки фитосанитар сертификат асосида маҳсулотлар импортини олдини олиш мақсадида янги намунадаги сертификат тасдиқланган. Хитойдан импорт қилинадиган мандарин маҳсулоти учун эса алоҳида реестр шакллантирилган.
Хитойдан олиб келинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чегарада асоссиз ушлаб қолинаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ва мурожаатлар юзасидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги изоҳ берди.
Маълум қилинишича, Хитой Бош божхона маъмурияти билан келишув асосида қалбаки фитосанитар сертификат асосида маҳсулотлар импортини олдини олиш мақсадида янги намунадаги сертификат тасдиқланган.
“Янги намунадаги сертификатда халқаро ISPM 12 стандартига мувофиқ маҳсулотнинг маркировка рақамини кўрсатиш шарт.
Фитосанитар сертификатларнинг ҳаққонийлиги Хитойнинг «E-Cert» электрон тизими орқали текширилади, бу эса фитосанитар назорат жараёнларининг шаффофлиги ва тезлаштирилишини таъминлайди”, дейилади агентлик изоҳида.
Хитойдан импорт қилинадиган мандарин маҳсулоти учун эса алоҳида реестр шакллантирилган бўлиб, мазкур ҳудудларнинг фитосанитар хавфсизлиги тасдиқланган.
Мавзуга оид
10:00
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026