Тошкент тумани ҳудудида йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тошкент шаҳрининг Тошкент вилояти, Тошкент тумани ҳудудидан “Йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси” ташкил этиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи инобатга олиниб, Тошкент шаҳри таркибида умумий майдони 493,56 гектар, шундан Тошкент вилояти, Тошкент тумани ҳудудидан 493,56 гектар, шу жумладан 348,8 гектар қишлоқ хўжалиги ерларидан иборат бўлган ерларда “Йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси” ташкил этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Тошкент шаҳри таркибидаги “Йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси” ташкил этиш учун танланган ер участкалари чегарасининг тавсифи, чегара чизмаси тасдиқланади.
Белгилаб қўйилишича:
Тошкент вилоятининг Тошкент туманидан Тошкент шаҳри маъмурий ҳудудига ўтказилаётган ерлардан самарали фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари асосида амалга ошиpилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда “Йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси”га ажратилган ерларни ўзлаштиришда унинг маҳаллий бюджети ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги “Йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси”га ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг почта манзилини улардан ариза ёки маълумот талаб этмаган ҳолда, автоматик тарзда электрон тизим орқали бепул ўзгартиришни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ушбу қарор қабул қилиниши натижасида Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгарганлиги муносабати билан ер ҳисоботларига белгиланган тартибда ўзгартириш киритади.
Мавзуга оид
12:38 / 05.01.2025
Фото: Тошкентда ҳарбий бўлинмалар Ғалаба боғидан шаҳар марказига қараб байрамона марш ўтказди
20:01 / 04.01.2025
Тошкентда 25,5 гектар ер участкаси 40,4 млн долларга сотилди
15:06 / 04.01.2025
Тошкентда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган мотоцикл ҳайдовчиси жаримага тортилди
20:03 / 03.01.2025