Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Жудаям чанг, нафас олиб бўлмайди” – Тошкентда йўловчилар ифлос автобусда ташилмоқда
“Уч қаҳрамон”дан “Абу Сахий”гача ҳаракатланувчи 121-автобуснинг санитар ҳолати абгор. 20 январ санасида ичи ва атрофлари чанг-ғуборга тўла транспорт кун бўйи йўловчиларга хизмат кўрсатган.
Kun.uz'га Юнусобод йўналишининг “9-даҳаси (“Уч қаҳрамон” кўчаси) – Чинни бозор” оралиғида ҳаракатланувчи 121-сонли автобусда тозаликка риоя қилинмагани кўрсатилган видеолар келиб тушди.
Тасвирларда транспортнинг ичи ва атрофлари чанг-ғуборга тўлгани кўринади. Мурожаат йўллаган йўловчилар автобус ҳар тебранганида ичидаги чанглар ҳавога кўтарилиб, одамларни безовта қилаётганини айтган.
“Автобус тозаликка умуман риоя қилмайди. Жудаям чанг, нафас олиб бўлмайди. Мана совуқ кунда ойналар очиқ. [Ёнимдаги йўловчи] ҳозир ниқоб тақиб олдилар”, – дейди автобусда кетаётган бир аёл.
Маълумотларга кўра, айни ҳолат 20 январ санаси соат 13:22 ҳамда 21:15 ларда кузатилган. Ҳар икки вақтда олинган видеоларда санитар ҳолат абгор экани кўринади. Kun.uz вазият юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга сўров юборди.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026